Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон банк фирибгарлигига қарши биргаликда курашишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Қозоғистон банк фирибгарлигига қарши биргаликда курашишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Қозоғистон банк фирибгарлигига қарши биргаликда курашишга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу кунларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган "ICT Week Uzbekistan - 2025" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида "Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" ДУК ва "ATS Mediafon KZ" МЧЖ компанияси ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, банк антифроди соҳасида илғор ечимларни жорий этиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш музокараларнинг асосий мавзулари бўлди.

Учрашув иштирокчилари рақамли технологияларнинг жадал ўсиши шароитида ўзаро ҳамкорликда ишлаш муҳимлигини билдириб, самарали ҳамкорлик телекоммуникация хизматларининг киберхавфсизлиги ва ишончлилиги даражасини ошириш, фойдаланувчиларни фирибгарлик ва ноқонуний операциялардан ҳимоя қилиш имконини беришини таъкидладилар.

Музокаралар якунида тажриба алмашиш, лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва банк фирибгарликларига қарши курашиш масалаларида ҳаракатларни мувофиқлаштиришни назарда тутувчи икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР