Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Ўзбeкистон ва Қирғизистон икки ҳудуддан ўтувчи чегара чизиғи белгилаб олишди
Ўзбeкистон ва Қирғизистон икки ҳудуддан ўтувчи чегара чизиғи белгилаб олишди

Ўзбeкистон ва Қирғизистон икки ҳудуддан ўтувчи чегара чизиғи белгилаб олишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Икки давлат ҳукуматлари томонидан тасдиқланган Режа-графикка мувофиқ 2018 йилнинг 9-15 июль кунлари Ўш шаҳрида (Қирғизистон) Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Музокаралар чоғида 2018 йилнинг 2-7 июль кунлари Ўзбекистоннинг Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган участкаларда ўтказилган қўшма дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилди.

Қўшма дала текширувлари натижасида икки ҳудуддан, жумладан Ғова участкаси ва қисман Ғовасойдан ўтувчи чегара чизиғи белгиланди.

Музокаралар якунида тегишли Баённома имзоланди.

Учрашув дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг