Валюта курслари 14/07/2025
$1 – 12615.07
UZS – -0.15%
€1 – 14754.59
UZS – -0.45%
₽1 – 162.02
UZS – -0.22%
Қидириш
Туризм 14/07/2025 Ўзбекистон ва Қатар туризм соҳасида инвестицион ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Қатар туризм соҳасида инвестицион ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев “RETAJ GROUP” компанияси раиси, “Араб туризмни ривожлантириш фонди” раиси ўринбосари, Қатар меҳмонхоналар ассоциацияси аъзоси Шайх Наиф Ийд Муҳаммад Соний Ол Соний билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини, хусусан, Ўзбекистоннинг маданий-маърифий ва зиёрат йўналишларини Қатар бозорида тарғиб қилиш масалаларини кўриб чиқдилар. Қатар компанияларининг сармояларини Ўзбекистон туризм инфратузилмасига жалб этиш, жумладан, халқаро даражадаги меҳмонхоналар қуриш ва мавзули сайёҳлик мажмуаларини барпо этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Шайх Наиф Ийд Муҳаммад Соний Ол Соний Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини, бой маданий ва маънавий меросини юқори баҳолаб, қатарлик сайёҳларнинг Марказий Осиёга қизиқиши тобора ортиб бораётганини таъкидлади. У Қатар ишбилармон доиралари ва ўзбекистонлик ҳамкорлар ўртасида бевосита алоқалар ўрнатилишига кўмаклашишга тайёрлигини изҳор этди.

Учрашув якунида томонлар туризм ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш бўйича келгусида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг