Ўзбекистон ва Полша қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Полша қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Полша қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Полша қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазири Стефан Краевски билан учрашув ўтказди.

Самимий ва конструктив руҳда кечган мулоқотда икки давлат ўртасида аграр соҳадаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув давомида, айниқса, ветеринария ва чорвачилик, фитосанитария соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар самарадорлигини ошириш, шунингдек, режалаштирилган қўшма ташаббусларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, аграр соҳада илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш, замонавий тажрибаларни ўзаро алмашиш бўйича ҳам катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Мутахассислар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларни жорий этиш борасида ҳамкорликни чуқурлаштириш икки томон учун ҳам манфаатли экани қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар аграр соҳадаги ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётгани ушбу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очишини алоҳида таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг