Валюта курслари 30/09/2025
$1 – 12067.76
UZS – -0.58%
€1 – 14141.00
UZS – -0.25%
₽1 – 145.64
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон ва Полша фармацевтика соҳасида илмий-тадқиқот ва инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Полша Республикасининг Мазовия воеводалиги маршали Адам Струзик бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида делегация аъзолари “Tashkent Pharma Park” лойиҳаси, тадбиркорлар учун имкониятлар ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.

Мулоқот чоғида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик;

Қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари;

Илмий-тадқиқот ва инновацион йўналишларда тажриба алмашиш;

Полша делегацияси тақдимот учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун яратилган шароит ва имкониятларни юқори баҳоладилар.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР