Валюта курслари 05/02/2026
$1 – 12265.77
UZS – 0.06%
€1 – 14492.01
UZS – 0.26%
₽1 – 159.07
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва Покистон транспорт алоқаларини янги босқичга олиб чиқмоқда

Ўзбекистон ва Покистон транспорт алоқаларини янги босқичга олиб чиқмоқда

Ўзбекистон ва Покистон транспорт алоқаларини янги босқичга олиб чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бошчилигида мамлакатимизнинг йирик транспорт-экспедиторлик компаниялари вакилларидан иборат делегациянинг Покистонга амалга оширган ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва минтақавий боғлиқликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Покистон Темир йўллар вазири ўринбосари Мазхар Али Шоҳ билан “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўл қурилиши лойиҳасини техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун қисқа муддатда дала-тадқиқот ишларини бошлашга келишилди.

Шунингдек, Покистон коммуникациялар вазири ўринбосари Али Шоҳ Масуд билан янги “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” транспорт йўлагини яратиш бўйича келишувга эришилди. Томонлар жорий йил февраль ойида мазкур йўналишда пилот ташувларини амалга оширишга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР