Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон ва Покистон тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Покистон тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Покистон тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 17 сентябрь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг саноат ва ишлаб чиқариш бўйича махсус ёрдамчиси Харун Ахтар бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари F.Xamidova, вазирлик департамент ҳамда бошқарма бошлиқлари, Покистон Ислом Республикаси ҳукумати делегацияси иштирок этдилар.

Мулоқот давомида Ўзбекистон – Покистон алоқалари изчил ривожланаётганлиги, хусусан кон-геология соҳасида қимматбаҳо ва рангли металлар, шунингдек, саноат учун муҳим минераллар йўналишида ҳамкорлик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари тўғрисида фикр алмашинилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг