Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Ўзбекистон ва Покистон мультимодал транспортни ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Покистон мультимодал транспортни ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Покистон мультимодал транспортни ривожлантиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Темирйўлкарго» АЖ ва Покистоннинг SLG Trax Group Limited компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида мультимодал ташишларни ривожлантириш, логистика салоҳиятини ошириш ва минтақавий транзит ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида томонлар «Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» транспорт йўлагининг имкониятларини баҳоладилар, янги юк оқимларини жалб қилиш, контейнер поездларини йўлга қўйиш, логистика хизматларини оптималлаштириш ва рақобатбардош ташиш нархларини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, юк ҳаракатининг узлуксизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалий фикрлар алмашилди.

Томонлар минтақанинг стратегик аҳамияти, Жанубий Осиё бозорига чиқиш имкониятлари ва Ўзбекистоннинг логистик марказ сифатидаги устунликларини қайд этдилар. Учинчи мамлакатлар орқали йўлга қўйиладиган мультимодал сервисларни ривожлантириш ва бу борада ягона ёндашувларни шакллантириш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон савдо-транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, янги логистика йўналишларини очиш ва халқаро юк ташишларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган очиқ ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик сиёсатини давом эттиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг