Валюта курслари 11/11/2025
$1 – 12014.94
UZS – -0.38%
€1 – 13900.08
UZS – -0.12%
₽1 – 148.31
UZS – -0.38%
Қидириш
Ўзбекистон ва Покистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Покистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Покистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг Туризм масалалари бўйича Миллий координатори Сардар Ясир Иляс Хон бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегция таркибига “Al-Jadeed Pharma”, “Akhsah Pharmaceuticals”, “Unisa Pharmaceutical”, “Caraway Pharmaceuticals”, “Pearl Pharmaceuticals”, “Clinix Pharmacy”, “Davis Pharmaceutical” ҳамда “Remington Pharmaceutical” компаниялари вакиллари кирди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари, дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда илғор тажриба алмашинуви ҳамда қўшма ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Покистон томони Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш учун яратилган кенг имкониятлар - хусусан, “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери, инвесторлар учун берилган солиқ ва божхона имтиёзлари, регулятор соҳада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ва бизнес учун қулай муҳит билан яқиндан танишди.

Учрашув якунларига кўра, икки томон фармацевтика соҳасидаги амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба ва маълумот алмашинувини фаоллаштириш, шунингдек, ўзаро ташрифларни мунтазам давом эттириш борасида келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг