Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Palo Alto Networks ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди

Ўзбекистон ва Palo Alto Networks ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди

Ўзбекистон ва Palo Alto Networks ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров бошчилигидаги делегация АҚШнинг йирик ва етакчи АТ компаниялар билан музокаралар ўтказиш ҳамда электрон ҳукумат ва телекоммуникация соҳасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсадида Нью-Йорк шаҳрида ва Калифорния штатида бир нечта учрашувлар ўтказди.

Жумладан, “Palo Alto Networks” компанияси NetSec йўналиши президенти Кумар Рамачандран билан учрашувда тармоқ технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича маҳаллий мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш режалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Рақамли ҳукумат” тизимининг Маълумотларни қайта ишлаш марказида “Palo Alto Networks” технологияларидан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

– ахборот тизимлари ва ресурсларининг аудити ва заифликларни текшириш (Pentesting);

– давлат сектори ва саноат тармоқларини услубий таъминлаш;

– “Рақамли ҳукумат” тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлашда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР