Валюта курслари 04/11/2025
$1 – 11972.34
UZS – -0.27%
€1 – 13786.15
UZS – -0.81%
₽1 – 147.79
UZS – -0.52%
Қидириш
Ўзбекистон ва Ўмон таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Ўмон таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Ўмон таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоевнинг Ўмон Султонлиги таълим вазири Мадиҳа бинти Аҳмад Ал Шаибани билан учрашуви бўлиб ўтди.

Вазир Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси юқори савияда ташкил этилганини қайд этиб, мазкур нуфузли анжуман доирасида қабул қилинган қарорлар халқаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Музокаралар давомида икки мамлакат таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларини йўлга қўйиш, замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда касбий таълим ва инновация соҳаларида тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, М. ал-Шибаний Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги тарихий, маданий ва маънавий яқинлик икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатлар ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун мустаҳкам асос бўлишини таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунида ҳамкорликни сифат жиҳатдан бойитиш мақсадида икки давлатнинг тегишли вазирлик ва таълим муассасалари ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан, талабалар учун қисқа муддатли малака ошириш ва академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг