Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2025 Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлараро комиссияси фаолияти йўлга қуйилмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлараро комиссияси фаолияти йўлга қуйилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми доирасида икки мамлакат парламентлари дўстлик гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда парламентлар ўртасида қабул қилинган ҳамкорлик ҳужжатларининг ижроси, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Жумладан, қўмиталар қонун ижодкорлиги, парламент назорати доирасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳудудий вакиллик органлари билан фаол мулоқотларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, ёш парламент аъзолари ўртасида ҳам ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.

Музокаралар чоғида, айниқса, парламент гуруҳларининг самарали фаолияти қайд этилиб, ўзаро алоқаларни Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлараро комиссияси даражасида янада фаоллаштиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг