Ўзбекистон ва Oppengeymer ўзбек компанияларининг халқаро молия бозорларига чиқиш истиқболларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Oppengeymer ўзбек компанияларининг халқаро молия бозорларига чиқиш истиқболларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 23 январь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Акрам Алиев "Oppenheimer & Co. Inc." инвестиция компаниясининг қарз капитали бозорлари йўналиши раҳбари ва бошқарувчи директори Жоҳн Тонелли билан учрашди.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон молия бозорларини ривожлантириш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, ўзбек компанияларининг IPO механизмлари ва қарз инструментларини чиқариш орқали халқаро капитал бозорларига чиқиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Инфратузилма, саноат ишлаб чиқариши, энергетика ва бошқа устувор соҳалардаги лойиҳаларни молиялаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, суверен ва корпоратив облигациялар чиқариш, шунингдек, хусусий сектор компанияларини халқаро инвесторлар билан ишлашга тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш, амалий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишларини биргаликда ишлаб чиқишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.