Ўзбекистон ва Оксфорд ўртасида маданий ва академик ҳамкорлик ривожланмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Оксфорд шаҳрида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ва Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори, доктор Фарҳан Аҳмад Низомий учрашуви бўлиб ўтди.
1985 йилда ташкил этилган ва ҳозирда Буюк Британия қироли Чарлз III ҳомийлигида фаолият юритаётган ушбу марказ ислом цивилизациясини ўрганишга ихтисослашган мамлакатдаги етакчи илмий муассасалардан биридир.
Томонлар Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 500 йиллигига бағишланган кўргазмага тайёргарлик масалалари, шунингдек стипендия дастурлари, мутахассислар алмашинуви ва қўшма тадқиқотлар йўналишида ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашув маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, у Ўзбекистон анъаналари билан жаҳон илмий ҳамжамиятини яқинлаштирувчи янги саҳифани очди.