Ўзбекистон ва Monos Group косметика саноатига инвестицияларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Monos Group косметика саноатига инвестицияларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Monos Group косметика саноатига инвестицияларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 8 апрель куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Мўғулистоннинг “Monos Group” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув конструктив ва ишчан руҳда ўтиб, унда томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳамда унинг истиқболли йўналишларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида “Monos Group” компанияси вакиллари Ўзбекистон ҳудудида косметик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга оширишга юқори қизиқиш билдирдилар.

Мазкур ташаббус мамлакатда косметика саноатини ривожлантириш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Агентлик томонидан инвесторлар учун яратилган қулай инвестиция муҳити, амалдаги имтиёз ва преференциялар, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида кўрсатиладиган ҳар томонлама амалий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

Шу билан бирга, Агентлик лойиҳани барча босқичларда - ташкилий масалалардан тортиб, тўлиқ ишга туширишга қадар тизимли равишда ҳамроҳлик қилишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлади.

Музокаралар якунида томонлар келгусида амалга ошириладиган устувор қадамлар юзасидан фикр алмашиб, ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш бўйича ўзаро англашувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг