Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Mangold Consulting кончилик саноатида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов ҳамда Mangold Consulting компанияси раҳбари Др. Клаус Манголд ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳани ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, келгусида режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Истиқболли лойиҳалар доирасида томонлар ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик самарадорлигини ошириш муҳимлигини таъкидладилар.