Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Ўзбекистон ва Малайзия  ўртасидаги парламентлараро мулоқот ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Малайзия  ўртасидаги парламентлараро мулоқот ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги парламентлараро мулоқот ривожланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатда  Ўзбекистон ва Малайзия парламентларининг юқори палаталари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссияларнинг учрашуви онлайн форматда бўлиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, шу жумладан парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги фаол ва очиқ мулоқот Ўзбекистон–Малайзия муносабатларини стратегик шериклик даражасига олиб чиқди. Олий даражада эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлашда парламентларнинг ўрни муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг Малайзия билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги изчил кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Икки томонлама муносабатларни янада фаоллаштириш ва парламентлараро мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг