Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Makkah Halal Forum” доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Малайзия Халқаро маркетинг ва савдо палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжатни ССП раиси биринчи ўринбосари Давронбек Қурбонов ҳамда Палата президенти Зубер Бакри имзолади. Меморандум икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.
Томонлар савдо делегациялари ва бизнес-миссиялар алмашинуви, инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамкорлик, бозор маълумотлари билан ўзаро алмашиш, кўргазма ва форумларда иштирок этиш ҳамда техник ва таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар.
Шунингдек, ҳалол индустрияси, агросаноат, озиқ-овқат, тўқимачилик ва хизматлар соҳалари устувор йўналиш сифатида белгиланди.
Мазкур келишув янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистон ҳамда Малайзия тадбиркорлари учун янги бозор имкониятларини очишга хизмат қилади.