Валюта курслари 24/06/2025
$1 – 12410.99
UZS – -0.69%
€1 – 14237.89
UZS – -1.16%
₽1 – 158.38
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 24/06/2025 Ўзбекистон ва Малайзия энергетика, сув ресурслари ва исломий молия соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Малайзия энергетика, сув ресурслари ва исломий молия соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 23 июнь куни Малайзия Бош вазири ўринбосари – Энергия ва сув ресурсларини трансформация қилиш вазири Дато Сри Фадилла бин Ҳажи Юсуф бошчилигидаги делегация вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Малайзия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Датук Муҳаммад бин Аламин, Малайзиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Илҳам Туаҳ Иляс ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари Ахадбек Хайдаров, Хуршед Мустафаев, Илҳомжон Умрзаков, Умид Абидхаджаев ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорликдаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш ҳамда ўзаро фикр ва тажриба алмашиш жараёнларини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Хусусан, томонлар қуйидаги масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди:

  • ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш соҳасида олиб борилаётган лойиҳалар;
  • ислом молиясини жорий этишда техник ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш;
  • сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда ичимлик суви таъминотини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш;
  • кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хусусан, кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун ESG тамойилларини қабул қилиш ва жорий этишда тажриба алмашиш.

Шунингдек, муҳокамалар давомида томонлар углерод савдоси механизмларини кенг тадбиқ этиш орқали экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш, энергия самарадорликни оширишда амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар юқорида қайд этилган масалалар юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг