Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Ўзбекистон ва Литва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Литва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Литва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Европа Иттифоқи - Марказий Осиё” Учинчи иқтисодий форуми доирасида Литва Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Тадас Валис ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат амалдаги ҳамкорлик динамикасини баҳолашдан бошланди. Томонлар ўзаро ҳамкорлик салоҳияти сезиларли даражада ортиб бораётганини ва янада мослашувчан ҳамда самарали механизмларни жорий этиш зарурлигини таъкидладилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўллари ҳамда ушбу муносабатларга янги суръат бағишловчи ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокаманинг марказида бўлди. Амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди ва уни жадаллаштиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Алоҳида масала сифатида 2026 йилда Литва ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.

Томонлар ушбу учрашув икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг кейинги босқичига ўтиш нуқтасига айланиши учун устувор равишда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунида томонлар савдо, инвестициялар ва иқтисодий шериклик соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликни янада мувофиқлаштириш ҳамда имкониятларни кенгайтириш борасида биргаликда олдинга силжишга тайёр эканликларини тасдиқладилар. Икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг