Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Ўзбекистон ва Латвия қўшма таълим дастурларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Латвия қўшма таълим дастурларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Латвия қўшма таълим дастурларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон–Латвия биринчи таълим форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Латвия таълим вазири Дасе Мелбāрде билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида томонлар олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар анъанавий иқтисодий йўналишлардан чиқиб, таълим, фан ва инновациялар йўналишларида ҳам сезиларли даражада ривожланмоқда.

Суҳбат давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида Латвия ва Ўзбекистон университетлари ўртасида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

Вазир Қўнғиротбой Шарипов ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Жумладан:

қўшма таълим дастурларини, айниқса, STEM (фан, технология, муҳандислик ва математика) йўналишлари бўйича ишлаб чиқишни жадаллаштириш;

ўзбек талабаларининг Латвия саноат корхоналарида амалиёт ва стажировкалардан ўтиши учун зарур шароитлар яратиш;

озиқ-овқат хавфсизлиги, сунъий интеллект, биотехнология, қайта тикланувчи энергетика каби устувор йўналишларда қўшма илмий лойиҳалар танловини ташкил этиш;

“Горизонт Европа” ва Эрасмус+ дастурлари доирасида академик алмашинувни кенгайтириш;

икки мамлакат университетларида олинган диплом ва малакаларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро битим тузиш имкониятини кўриб чиқиш.

Ўз навбатида, Латвия таълим вазири Дасе Мелбāрде ушбу таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди ва келгусида улар амалий натижаларга олиб келишига ишонч билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг