Валюта курслари 12/11/2025
$1 – 11990.00
UZS – -0.21%
€1 – 13866.44
UZS – -0.24%
₽1 – 147.55
UZS – -0.51%
Қидириш
Ўзбекистон ва Латвия аёлларнинг IТ ва киберхавфсизлик соҳасидаги иштирокини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Латвия аёлларнинг IТ ва киберхавфсизлик соҳасидаги иштирокини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Латвия аёлларнинг IТ ва киберхавфсизлик соҳасидаги иштирокини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Президент Администрацияси вакиллари Латвия элчихонаси делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Европа Иттифоқининг “Women Leadership in Public ICT Sector” ва янги “Digital for Development” ташаббуслари доирасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Мулоқот чоғида хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги иштирокини кенгайтириш, уларнинг етакчилик салоҳиятини ривожлантириш ва киберхавфсизлик соҳасида гендер тенгликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, учрашувда хотин-қизларнинг рақамли сиёсат ва қонунчилик жараёнларига жалб этиш, менторлик ва малака ошириш дастурларини кенгайтириш, шунингдек, ёш мутахассислар учун ўрганиш ва тажриба алмашиш имкониятларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар келгусида қўшма ташаббуслар орқали Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиш ва гендер тенглиги стратегияларини Европа Иттифоқи лойиҳалари билан уйғунлаштириш, ўзаро ҳамкорликни тизимли асосда давом эттиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг