Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Латвия Афғонистон бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди.
Суҳбат давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини, шунингдек, Афғонистон контекстида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ҳамда маданий-гуманитар ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.
Г. Яунземс икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда афғон йўналиши бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга умид билдирди.