Ўзбекистон ва Корея техник тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон ва Корея техник тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Акмал Жуманазаров Korea Conformity Laboratories (KCL) лойиҳа раҳбари Др. Жаэсунг Ж. ПАРК билан учрашди.
Корея томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Қайд этиш лозимки, Корея Республикаси ҳукумати томонидан ажратилган 2,3 млн доллар грант маблағи доирасида Korea Conformity Laboratories (KCL) ҳамкорлигида Пскент туманида маиший кондиционерларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш бўйича янги замонавий лаборатория барпо этилди.
Учрашув доирасида мазкур лабораторияни ишга тушиирлганли ва муваффақиятли амалга оширилганлиги юзасидан якуний ҳужжат имзоланди.
Шу ўринда Корея Савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика вазирлиги ҳузуридаги Корея илғор технологиялар институти (КIАТ) ва Кореа Сонформитй Лабораториес (КСЛ) ҳамкорлигида Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналари сифатини баҳолаш синов лабораториясини ташкил этиш лойиҳаси бўйича навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.