Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Корея қўшма лойиҳалар ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 ноябрь Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг махсус вакили Ли Ук Ҳон билан учрашди.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик сўнгги ўн йилликларда кўплаб йўналишларда изчил ривожланиб келмоқда.
Таъкидланганидек, ҳозирги вақтда ўзаро манфаатли ва истиқболли лойиҳалар асосида ҳамкорлик мисли кўрилмаган жадаллик билан янги босқичга кўтарилмоқда.
Учрашув давомида яқин келажакдаги қўшма тадбирлар режалари муҳокама қилинди, шунингдек мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш учун ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.