Валюта курслари 02/07/2025
$1 – 12676.11
UZS – -0.15%
€1 – 14975.56
UZS – 0.65%
₽1 – 161.56
UZS – -0.02%
Қидириш
Ўзбекистон 19/05/2025 Ўзбекистон ва Корея парламентлари ўртасида тажриба алмашинуви

Ўзбекистон ва Корея парламентлари ўртасида тажриба алмашинуви

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган парламент фаолияти тажриба алмашинуви дастури доирасида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат делегациянинг Корея Республикасига ташрифи бошланди.

Мақсад Кореянинг қонун ижодкорлиги, парламент фаолиятини тўғридан-тўғри ёритиш, очиқликни таъминлаш, парламентда IT-инфратузилмасини такомиллаштириш, маҳаллий Кенгашлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва бошқа йўналишлар бўйича  илғор тажрибасини ўрганишдан иборат.

Ташриф доирасида  Олий  Мажлис вакиллари семинар машғулотларида иштирок этишдан ташқари яна бир қатор тадбирларда қатнашиши режалаштирилган. Жумладан, Корея парламенти аъзолари, Корея Миллий Ассамблеясининг Бюджет бошқармаси ва Қонунчилик тадқиқотлари бошқармаси вакиллари, шунингдек, KOICA ташқи ҳамкорлик гуруҳи билан учрашувлар ўтказилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон парламенти вакиллари Хвасон шаҳар кенгаши фаолияти билан яқиндан танишади ва ушбу шаҳар ҳокими билан учрашади.

Учрашувлар давомида икки мамлакат вакиллик органларининг ўзаро дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг