Ўзбекистон ва Корея ўртасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Корея ўртасида парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ён ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг Корея билан парламентлараро ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар 2025 йил декабрь ойида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Шик бошчилигидаги парламент делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.
Учрашув якунида парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва олий даражада эришилган икки томонлама келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб бориш юзасидан келишиб олинди.