Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 20/06/2025 Ўзбекистон ва KfW бандлик ва касб-ҳунар таълими соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда

Ўзбекистон ва KfW бандлик ва касб-ҳунар таълими соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида KfW тараққиёт банкининг Марказий Осиёдаги минтақавий офиси раҳбари Андреас Шнайдер бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда қайд этилганидек, KfW тараққиёт банки билан ҳамкорликда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида самарали лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шулардан бири “Касбий таълимни ривожлантириш” лойиҳаси бўлиб, бу республика бўйлаб 7 та Касбий кўникмалар марказини реконструкция қилиш, жиҳозлаш, шунингдек, дуал таълим соҳасидаги замонавий талабларга асосланган таълим модулларини моддий-техник ва методик янгилашни ўз ичига олади.

Мулоқотда мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бугунги ҳолати таҳлили қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР