Ўзбекистон ва JBIC яшил иқтисодиёт ва инфратузилма соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришни мақсад қилган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 12 июнь куни Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарувчиси Нобумитсу Ҳаяши бошчилигидаги делегация вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда JBICнинг Москвадаги ваколатхонаси раҳбари Кен Имаи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов, вазир маслаҳатчиси Жасур Каршибаев ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.
JBIC (Japan Bank for International Cooperation) – Япония ҳукумати тасарруфидаги молиявий институт бўлиб, халқаро миқёсда япон компаниялари билан ҳамкорликда иқтисодий ҳамда инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришга ихтисослашган. 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, Япония экспортини жадаллаштириш ва халқаро фаолиятни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшмоқда. JBIC умумий активлари 150 млрд. АҚШ долларини ташкил этади (2023 йил).
Музокаралар давомида томонлар мамлакатимиздаги иқтисодий жараёнлар, жумладан, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш, IТ, сунъий интеллект ва кичик бизнес соҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва устувор йўналишларда янги замонавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан муҳокамалар олиб борилди.
Шунингдек, муҳокамалар давомида томонлар давлат-хусусий шериклик (ДХШ) дастурлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, қуйидаги йўналишларда ДХШ лойиҳаларини жадаллаштириш ва самарали амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтилди:
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган мақсадларга эришишда тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.