Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг Куонгсаннам-до провинсияси меҳнат мигратсияси бўйича келишув имзолади

Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг Куонгсаннам-до провинсияси меҳнат мигратсияси бўйича келишув имзолади

Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг Куонгсаннам-до провинсияси меҳнат мигратсияси бўйича келишув имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Корея Республикасининг Куоngsannam-do провинцияси ўртасида E-7* малакали ишчи визаси бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Келишувга кўра, ёшларимиз провинциянинг йирик саноат тармоқларида ҳудудий виза асосида юқори малакага эга мутахассис сифатида ўз билим ва тажрибаларини янада юксалтирадилар.

Миграция агентлиги билан бугун имзоланган келишув — хорижий ишчи кучини қабул қилиш йўналишида провинциямиз тарихидаги илк ҳужжатдир. Биз хорижлик ишчиларни асосан тил билиш қобилиятига алоҳида эътибор қаратамиз. Ўзбек ёшларининг тайёргарлиги ва билим олиш тизимини эса жуда юқори баҳолаймиз", - дея таъкидлади Куоngsannam-do провинцияси губернатори Pak Wansu.

Шунингдек, учрашувда E-8* мавсумий ишчи визасига алоҳида тўхталиб, келгусида бу йўналишда ҳам ижобий лойиҳалар бошлашга келишилди.

*E-7 Specially Designated Activities Visa – муайян соҳа ва касблар бўйича мутахассислик даражасига эга хорижликларга бериладиган касбий меҳнат визаси.

*E-8 Seasonal Worker Visa – қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик соҳаларида хорижликларни мавсумий ишларга жалб қилиш учун бериладиган вақтинчалик виза.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг