Валюта курслари 11/12/2025
$1 – 12020.90
UZS – 0.15%
€1 – 13988.72
UZS – 0.01%
₽1 – 155.49
UZS – -0.76%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги делегацияси томонидан Корея Республикасида қатор йирик тиббиёт саноати компаниялари билан музокаралар ўтказилди.

“Sungsim Eng” компанияси билан музокаралар доирасида тиббий муассасалар ва уй шароитидаги реабилитация учун мўлжалланган тиббий кроватлар ишлаб чиқариш йўналиши фаолияти тақдим этилди.

Компания маҳсулотлари 90 фоизга яқин Кореяда локаллашган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 5 000 донадан ортиб кетади. Томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистонда тиббий кроватлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини муҳокама қилди.

2025 йил 10 декабрь куни делегация “Unimed Pharmaceutical Inc” ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. Корхона кўз томчилари, БАДлар, плацента маҳсулотлари ва инъекцион дори воситалари ишлаб чиқаради.

Компания директори жаноб Ким корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари бўйича батафсил маълумот берди ҳамда “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида янги авлод юқори технологияли дори воситалари, шунингдек плацента ва асалари заҳаридан тайёрланадиган препаратлар ишлаб чиқариш бўйича завод қурилишини тез фурсатларда бошлашга тайёрлигини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг