Валюта курслари 23/01/2026
$1 – 12136.92
UZS – 0.12%
€1 – 14191.70
UZS – 0.03%
₽1 – 159.99
UZS – 2.3%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 22 январь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида жамият Бош муҳандиси Ш.T. Кадиров ҳамда Корея Республикаси Темир йўл корпорацияси (KORAIL) Ижрочи висе-президенти Чо Чин Хван иштирокида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ўртасида аввал эришилган келишувларнинг ижроси, уларни амалга ошириш жараёнида қўлга киритилган натижалар ҳамда келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятида рақамлаштириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Тошкент-Самарқанд тезюрар темир йўл қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилиш, юқори тезликдаги тезюрар поездларга чуқур техник хизмат кўрсатиш депосини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизга янги олиб келинаётган “Hyundai Rotem” компаниясида ишлаб чиқарилган юқори тезликдаги электропоездларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек ушбу йўналишда техник ходимлар учун ўзаро малака ошириш ва тажриба алмашиш дастурларини ташкил этиш масалалари юзасидан ўзаро келишувларга эришилди.

Учрашув якунида томонлар ўртасида келгусидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро англашув меморандумига қўшимча илова имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг