Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея қишлоқ хўжалиги соҳасида “Ақлли қадоқлаш” лойиҳасини йўлга қўймоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея қишлоқ хўжалиги соҳасида “Ақлли қадоқлаш” лойиҳасини йўлга қўймоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея қишлоқ хўжалиги соҳасида “Ақлли қадоқлаш” лойиҳасини йўлга қўймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Жанубий Кореянинг “INNOBIZ Association” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, инновацион тажриба алмашиш ва янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Кореялик меҳмонлар ўз ташкилотлари фаолияти ҳақида маълумот беришди. “INNOBIZ Association” 2002 йилда ташкил этилган, кичик ва ўрта бизнесни технологик инновациялар орқали қўллаб-қувватловчи нодавлат уюшма бўлиб, бугунги кунда юзлаб компанияларга экспорт, рақамли ечимлар ва янги технологияларни жорий этишда кўмаклашиб келмоқда.

Учрашувда “Ақлли қадоқлаш” (“Smart Packaging”) лойиҳаси тақдим этилди. Унга кўра, лойиҳа 2027–2031 йилларда босқичма-босқич амалга оширилади. Дастлаб айрим корхоналарда экологик тоза, функционал ва инновацион қадоқлаш тизимлари жорий этилиши режалаштирилган.

Ташаббуснинг асосий мақсади — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва рақамли технологияларни агросаноат тармоғига интеграция қилишдан иборат.

Учрашув якунида томонлар лойиҳа бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш, техник ва ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш ҳамда кейинги амалий босқичларни белгилаб олишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР