Валюта курслари 13/11/2025
$1 – 11972.35
UZS – -0.15%
€1 – 13852.01
UZS – -0.1%
₽1 – 147.52
UZS – -0.02%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ар-Риёд шаҳрида БМТ Туризм Бош Ассамблеяси доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирининг ўринбосари Ким Де Хён билан учрашди.

Учрашувда туризм соҳасидаги ҳамкорлик, ўзбек мутахассисларни Кореяда малака ошириш, KOICA билан мураббийлар учун дастурлар ташкил этиш ҳамда Самарқанд Халқаро туризм академияси ва Корея университетлари ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар шунингдек, икки мамлакат ўртасида туристлар алмашинувини кенгайтириш, Кореядан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш ва маданий мерос объектларини тарғиб қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Учрашув якунида Ким Де Хён Ўзбекистоннинг бой маданий анъаналари ва туризм салоҳиятини юқори баҳолаб, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг