Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея метрология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея метрология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея метрология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий метрология институти (ЎзММИ)да Жанубий Кореянинг илғор технологик компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда MAXtin Global Co. Ltd  компаниясининг бош илмий тадқиқотчиси Сангвоон Леэ, Smart Safety Laboratory компанияси бош директори Чан Лим Парк  ҳамда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш агентлигининг мутахассиси Ф. Қудратов иштирок этдилар.

Учрашув давомида томонлар метрология соҳасида, хусусан, электромобилларни қувватлантириш станцияларида ўлчаш воситаларининг аниқлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган метрологик назорат тизимини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шу мақсадда, халқаро стандартлар талабларига жавоб берувчи замонавий лабораторияларни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик шартномаси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Меҳмонлар Ўзбекистон миллий метрология институтининг илмий-тадқиқот лабораториялари, эталонларни ривожлантириш бўйича инфратузилмаси ҳамда мавжуд техник база билан яқиндан танишдилар.

Ташриф чоғида институт фаолияти, миллий ўлчов бирликларини халқаро даражада тан олинишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ва истиқболдаги лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги илмий-техник ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Мазкур учрашув икки мамлакат ўртасидаги метрология соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, замонавий халқаро стандартларга асосланган инновацион ечимларни татбиқ этиш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг