Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея кимё саноати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея кимё саноати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея кимё саноати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жанубий Кореянинг Дежон ва Еосу шаҳарларида KOICA (Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги) томонидан ташкил этилган «Kоr-UZ»қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида семинар бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон кимё саноатининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Кимё Технологиялари Марказини (UzCCT) янада ривожлантиришга қаратилди.

Семинарда Ўзбекистон ва Жанубий Корея олимлари томонидан кимё соҳасида 6 та илмий-техникавий маъруза тақдим этилди. Икки томон ҳам замонавий ишланмалар ва технологиялар бўйича тажриба алмашиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, иштирокчилар KRICT илмий лабораторияларига ташриф буюриб, замонавий ускуналар билан танишдилар ва уларни қўллаш имкониятларини ўргандилар.

Шунингдек, семинар доирасида KОIСА грант дастурлари асосида Жанубий Кореяда таҳсил олаётган магистр ва PhD талабалар билан учрашув ҳам ташкил этилди. Мулоқот давомида UzССТнинг истиқболдаги фаолияти, ёш тадқиқотчиларнинг марказдаги ўрни ва уларнинг билим ҳамда тажрибаларини мамлакатимиз саноатини янада ривожлантиришга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу тадбир икки мамлакат ўртасида кимё соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва илмий-тадқиқот соҳасида янги имкониятларни очишда муҳим қадам бўлди.

Келажакда ҳамкорликнинг янада ривожланиши Ўзбекистон кимё саноатининг халқаро майдонда рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР