Ўзбекистон ва Жанубий Корея фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Жанубий Корея фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 10 декабрь куни Жанубий Кореянинг нуфузли Hanyang Университети ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Англашув меморандуми имзоланди.
Меморандум фармацевтика саноатини ривожлантириш, илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, инновацион технологияларни жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
фармацевтика соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар;
профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар алмашинуви;
талабалар учун илмий-амалий дастурлар;
инновацион ишлаб чиқариш технологиялари бўйича тажриба алмашиш;
кадрлар малакасини оширишга қаратилган махсус ўқув дастурлари.
Томонлар фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва халқаро стандартларга мос малакали кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.