Валюта курслари 30/01/2026
$1 – 12199.10
UZS – 0.25%
€1 – 14585.24
UZS – -0.02%
₽1 – 160.49
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жаҳон банки таълим ва ижтимоий инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Жаҳон банки таълим ва ижтимоий инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Жаҳон банки таълим ва ижтимоий инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 29 январь куни Жаҳон банкининг таълим бўйича катта мутахассиси Ив Шанцем ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жаҳон банкининг таълим бўйича катта мутахассиси Тигран Шмис, Жаҳон банкининг таълим бўйича мутахассиси Виктория Бабаходжаева ҳамда бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва устувор йўналишлар юзасидан атрофлича фикр алмашди.

Хусусан, ижтимоий соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, таълим соҳасида натижага асосланган дастур (Program-for-Results, PforR) доирасида инфратузилма лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Замонавий талаблар ва халқаро стандартларга мос янги авлод таълим муассасаларини барпо этиш устувор йўналиш сифатида қайд этилди.

Жумладан, замонавий мактабларни қуриш бўйича 55 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини, шу жумладан 5 миллион АҚШ доллари грант маблағларини жалб этиш, шунингдек, 70 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди. Томонлар мазкур лойиҳаларни ўзаро уйғунлаштириш, бирлаштириш ва оптималлаштириш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, ушбу лойиҳаларни PforR механизми асосида шакллантириш, молиялаштириш жараёнида янгича ёндашувларни қўллаш, маблағларни жалб этиш ва уларни қайтариш жараёнларида аниқ, ўлчаб бўладиган ва натижага йўналтирилган KPIлар (асосий самарадорлик кўрсаткичлари)ни ишлаб чиқиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Бундан ташқари, таълим ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуришда замонавий ва «яшил» технологияларга асосланган энергия самарадор биноларни барпо этиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун барқарор ва самарали молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш, лойиҳа тайёрлаш ва мониторинг жараёнларини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида томонлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аниқ йўналишлар бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ўзаро мулоқотни тизимли равишда давом эттиришга тайёр эканликларини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР