Валюта курслари 10/12/2025
$1 – 12003.18
UZS – 0.11%
€1 – 13987.31
UZS – 0.09%
₽1 – 156.68
UZS – -0.8%
Қидириш
Ўзбекистон ва Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 9 декабрь куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда барқарор ривожланиш бўйича минтақавий директори Самеҳ Ваҳба ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жаҳон банкининг Ўзбекистон бўйича дастурлар координатори Анастасия Александрова, Сув ресурсларини бошқариш бўйича етакчи мутахассис Азад Абдулҳамид, Қишлоқ хўжалиги бўйича катта мутахассис Пер Гербер ҳамда вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар мамлакатимиздаги макроиқтисодий тенденциялар, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, амалга оширилаётган лойиҳалар ва эришилаётган натижалар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан муҳокамалар олиб борилди.

Жумладан, муҳокамалар давомида томонлар қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратди:

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳамкорликни кучайтириш, соҳада замонавий тажрибалар асосида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этиш;

Сув ресурсларини самарали бошқариш ва ирригация тармоқларини ривожлантириш, жумладан, каналларни модернизация қилиш ҳамда суғориладиган ер майдонларига барқарор сув етказиб бериш;

Ҳаво ифлосланишига қарши барқарор тизим шакллантириш, хусусан, яшил инфратузилмани ривожлантириш ҳамда энергия самарадорликни ошириш.

Музокалар якунида томонлар ҳамкорлик алоқалари ва фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтириш ҳамда белгиланган мақсадларга етишда тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг