Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Ўзбекистон ва Италия яшил иқтисодиёт ва B2B платформасини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Италия яшил иқтисодиёт ва B2B платформасини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Италия яшил иқтисодиёт ва B2B платформасини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Италия делегация вакиллари билан яшил иқтисодиётга ўтиш жараёни ва яшил технологиялар бўйича B2B мулоқот платформасини ташкил этиш муҳокама қилинди.

Учрашувда “Марказий Осиё – Италия” вазирлари йиғилиши координатори Федерисо Фаилла бошчилигидаги делегация вакиллари ҳамда вазирликнинг Яшил иқтисодиётга ўтиш ва ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида вазирлик вакиллари Ўзбекистонда иқлим ўзгариши ва яшил иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган жадал ислоҳотлар ҳамда эришилган натижалар бўйича маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, “Марказий Осиё – Италия” саммити доирасида келишилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида Марказий Осиё ва Италия ўртасида яшил технологиялар бўйича B2B мулоқот платформасини ташкил этиш атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар “Марказий Осиё – Италия” платформаси доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг