Ўзбекистон ва Италия Римда туризм ва маданий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Италия Римда туризм ва маданий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рим шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ҳамда Италия Республикаси туризм вазири Даниела Ганнеро Сантанке ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон ва Италия ўртасида туристик алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, туризм ва маданият йўналишларида ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш борасидаги ўзаро қизиқишни билдирдилар.
Мулоқот давомида туризм соҳасининг амалий йўналишлари — туроператорлар билан ишлаш, меҳмонхона саноати фаолияти, шунингдек, касбий тажриба алмашинуви каби масалалар муҳокама қилинди.
Маданий ташаббусларнинг туристик йўналишларга барқарор қизиқиш уйғотиш ва икки давлатнинг тегишли соҳа вакиллари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим ўрни алоҳида таъкидланди.