Ўзбекистон ва Италия қишлоқ хўжалигида янги ҳамкорлик йўналишларини белгилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рим шаҳрида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Юлчиевич Абдураҳмонов Италия Республикасининг етакчи агроиндустриал компанияларидан бири — “Bonifiche Ferraresi” раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий этиш, ўғит ва уруғчилик тизимини ривожлантириш, қишлоқ жойларда агроиндустрияни модернизация қилиш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Суҳбат якунида “Bonifiche Ferraresi” компанияси ва Ўзбекистон аграр сектори ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий ечимлар асосида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.