Валюта курслари 27/03/2026
$1 – 12179.87
UZS – 0.07%
€1 – 14079.93
UZS – -0.27%
₽1 – 148.52
UZS – -0.85%
Қидириш
Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш масалаларини муҳокама қилишди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир маслаҳатчиси Нуриддин Қўшназаров бошчилигида Ислом Тараққиёт Банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Банкнинг Операцион масалалар бўйича менежери Илкер Эрсегун Кайҳан ҳамда Ўзбекистондаги вакили Ҳусан Ҳасанов иштирок этди.

Музокаралар давомида томонлар Ислом тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини механизациялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини тезкорлик билан тасдиқлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси базасини мустаҳкамлаш ва мамлакатда STI ва Reverse Linkage дастурларини амалга ошириш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар. Мазкур ташаббуслар қишлоқ хўжалиги соҳасининг техник ва институционал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг