Ўзбекистон ва IQVIA клиник синовлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва IQVIA клиник синовлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 20 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директор Абдулла Азизов ва IQVIA компанияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Мулоқот давомида клиник тадқиқотларни ривожлантириш, Ўзбекистонда ушбу йўналиш бўйича ўқув дастурларини жорий этиш, GCP сертификатлаштириш жараёнлари ва регулятор таҳлилини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
IQVIA томони Европа соғлиқни сақлаш маълумотлар базаси (EHDS) бўйича тажрибасини тақдим этди ҳамда уни миллий тизимга мослаштириш бўйича таклифлар берди. Шунингдек, клиник тадқиқотларнинг долзарб йўналишлари ва халқаро амалиётлар мисолида қиёсий таҳлил ўтказилди.
Учрашув якунида томонлар клиник тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма ташрифлар ва ўқув дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар.