Ўзбекистон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари минтақадаги кескинликни камайтириш масалаларини телефон орқали муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари минтақадаги кескинликни камайтириш масалаларини телефон орқали муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири Айман Сафадий билан телефон орқали суҳбатлашди.
Томонлар Яқин Шарқдаги ҳозирги вазият ва унинг минтақавий барқарорлик ва хавфсизликка таъсири бўйича фикр алмашдилар. Суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иордания раҳбарияти ва халқига самимий қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик сўзларини етказди.
Барча юзага келаётган муаммоларни фақат тинч, сиёсий ва дипломатик йўллар билан, халқаро ҳуқуққа тўлиқ риоя қилган ҳолда ҳал қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.