Валюта курслари 27/11/2025
$1 – 11881.60
UZS – -0.46%
€1 – 13749.39
UZS – -0.14%
₽1 – 151.05
UZS – -0.34%
Қидириш
Ўзбекистон ва ICMPD миграция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ICMPD миграция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ICMPD миграция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича Халқаро Миграция Сиёсатини Ривожлантириш Маркази (ICMPD)нинг минтақавий директори Радим Зак билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Европа Иттифоқи давлатларига ишга бораётган Ўзбекистон фуқаролари учун виза талабларини соддалаштириш, шунингдек, ўзбекистонлик мутахассисларнинг ICMPDнинг таълим дастурларида иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташкилот ҳукуматлараро ҳужжатларни тезлаштирилган тартибда келишишга кўмаклашиш ва Европа меҳнат бозори талабларига йўналтирилган қайта тайёрлов дастурларини кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқишга тайёр эканини билдирди.

Томонлар, шунингдек, Швециядан қайтаётган фуқароларнинг барқарор реабилитация ва реинтеграция механизмларини янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиб, BOMCA-11 минтақавий дастури доирасидаги амалий ишлар юзасидан фикр алмашдилар.

Шуниндек, Р. Закка ICMPDнинг Ўзбекистонда тўлақонли ваколатхонасини очиш бўйича ижобий қарор қабул қилингани ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида у муҳокама қилинган барча йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни янада кучайтириш ниятини тасдиқлади.

Халқаро миграция сиёсатини ривожлантириш маркази (ICMPD) — 1993 йилда Австрия ва Швейтсария томонидан ташкил этилган ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, 21 та аъзо давлатни бирлаштиради ва 200 дан ортиқ халқаро ҳамкорлар билан фаол ишлаб келмоқда. ICMPD миграция сиёсати соҳасида замонавий ёндашувларни ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича етакчи платформалардан биридир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг