Валюта курслари 25/07/2025
$1 – 12653.48
UZS – -0.85%
€1 – 14871.64
UZS – -0.71%
₽1 – 159.75
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 26/07/2025 Ўзбекистон ва ICGEB биотехнологик лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олди

Ўзбекистон ва ICGEB биотехнологик лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Халқаро генетика ва биотехнология маркази (ICGEB) раҳбарияти ўртасида видео-конференц алоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда биотехнология йўналишини ривожлантириш, илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ICGEBнинг тадқиқот фаолияти, аъзолик тизими, илмий лойиҳаларга грант ажратиш дастурлари, стипендия ва малака ошириш курслари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Агентлик директори ICGEB билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш ташаббусини билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистон тадқиқотчиларининг халқаро биотехнология лойиҳаларида иштирокини рағбатлантириш, илмий салоҳиятни ошириш ва кадрлар тайёрлаш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ICGEB аъзолиги ва дастурларида Ўзбекистон иштирокини таъминлаш, биргаликда лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишлар олиб боришига келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг