Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Ўзбекистон ва Гвинея таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Гвинея таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Гвинея таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНEСКОнинг 43-Бош конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов Гвинея Республикасининг ЮНEСКОдеги доимий вакили Сенкоун Силла билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида икки давлат ўртасида таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, талабалар ва илмий ходимлар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашувда шунингдек, “Study in Uzbekistan” миллий платформаси фаолияти ва унинг орқали хорижлик талабаларни Ўзбекистонда таҳсил олишга жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Гвинеялик ёшларнинг Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маълумотлар алмашиш ва ахборот-таҳлилий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан таклифлар илгари сурилди.

Сардор Ражабов Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация қилиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва ёш авлоднинг илмий салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у Гвинеянинг етакчи таълим ва илмий муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма дастурларни ишлаб чиқиш бўйича таклифларни илгари сурди.

Ўз навбатида Сенкуун Силла Ўзбекистондаги таълим ва илм-фан соҳасидаги ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаб, Гвинея томонидан икки давлат ўртасидаги илмий-таълимий ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Учрашув якунларига кўра, томонлар таълим ва фан соҳасида, шу жумладан хорижлик талабаларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан амалий қадамларни белгилаб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг