Валюта курслари 26/12/2025
$1 – 12078.47
UZS – 0.09%
€1 – 14234.48
UZS – -0.04%
₽1 – 155.23
UZS – 0.99%
Қидириш
Ўзбекистон ва Грузия Поти порти билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Грузия Поти порти билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Грузия Поти порти билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 23 декабрь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Грузиянинг "Poti New Terminals" Консорциуми Директорлар кенгаши раиси Тамас Чхиквишвили ҳамда Консорциум президенти Давид Чикваидзе билан учрашди.

Учрашувда I.Maxkamov Шимол–Жануб ва Шарқ–Ғарб йўналишидаги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш Ўзбекистон учун муҳимлигини таъкидлаб, ушбу жараёнда Грузия ҳудудидан ўтадиган Ўрта йўлакнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

Шу нуқтайи назардан, мазкур йўлакнинг муҳим бўғини ҳисобланган Поти порти билан ҳамкорликни кенгайтириш долзарб аҳамият эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Д. Чикваидзе Транспорт вазирлигининг Грузия Барқарор ривожланиш ва инфратузилма вазирлиги билан ҳамкорлик муносабатларини юқори баҳолади ва Консорциум вазирликлар ўртасидаги стратегик келишувларни амалда жорий этишга тайёр эканлигини билдирди.

Т. Чхиквишвили Грузия томони Ўзбекистон юк жўнатувчилари ва бизнес ҳамжамияти вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қизиқиши юқори эканлигини таъкидлади.

Музокаралар якунида I.Maxkamov Ўзбекистон ташувчилари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлади. Консорциумнинг амалий имкониятларини батафсил ўрганиш мақсадида Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва бизнес ҳамжамияти вакиллари учун сайёр тур ташкил этишни таклиф этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг