Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон ва Франция қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлари соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Франция қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлари соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Франция қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлари соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Уалид Фук билан учрашув ўтказди.

Унда икки давлат ўртасида шаклланган дўстона ва стратегик шериклик муносабатлари, хусусан, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари ўртасидаги очиқ мулоқот ва ўзаро ишончга асосланган алоқалар амалий ҳамкорликни изчил кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Франция компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётида, жумладан, инфратузилма ва коммунал соҳада фаол иштирок этаётгани қайд этилди.

Хусусан, «SUEZ» компанияси билан Тошкент шаҳрида ичимлик суви таъминоти тизимини бошқариш йўналишида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани, шунингдек, Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминоти бўйича истиқболли лойиҳалар устида иш олиб борилаётгани маълум қилинди.

Учрашув якунида вазир Ўзбекистон Франция компаниялари учун очиқ, ишончли ва узоқ муддатли ҳамкор сифатида барча зарур шарт-шароитларни тақдим этишини таъкидлади ҳамда йирик француз инвесторларини мамлакатда амалга оширилаётган муҳим лойиҳаларда, жумладан, «Янги Тошкент» шаҳрини барпо этиш лойиҳасида фаол иштирок этишга таклиф этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР